Ушбу мақолада хирургиянинг кам учрайдиган касалликларидан бири бўлган ўт тошли ичак тутилиши ҳақида гап боради. Этиологиясида асосан “катта” ўт тошлари ва ички билиодигестив оқмалар катта роль ўйнайди. Бу патология бошқа ичак тутилиши турларидан клиник ва диагностик жихатдан катта фарқ қилмайди, лекин билиар илеуснинг даво тактикаси ўзига хос томонлари бўлиб, алохида хирургик даво тактикасини талаб этади
Ипак йўли иншоотлари Марказий Осиёдаги хизмат кўрсатиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги йўллар фаолиятига мос равишда борган. Тегишли манбалар таҳлили ва ибтидоий қабилалар турмуш тарзидан келиб чиқилса, оддий йўлбўйи иншоотлари илк алоқа йўллари тармоқлари шакллана бошлаган қадимги давридаёқ барпо этила бошланган бўлиши мумкин.
Маколада жиноят конунчилигида жамоат хавфсизлигига карши жиноятлар тушунчаси ва турлари, жумладан жамоат хавфсизлигига карши божхона конунчилиги бузилиши жиноятлари тушунчаси ва уларни жииоий хукукий тартибга солиш масаллари, ушбу турдаги жиноятларда жиноят таркиби ва квалификацияловчи белгилар тугрисида мулохдза килинган.